×

Yangiliklar

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН, ҚАДРЛИ ВАТАНДОШЛАР, МУҲТАРАМ ҲАМКОРЛАР!

BMB Trade Group компанияси жамоаси юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, муҳтарам ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни  Ийд-ул-Фитр — Рамазон Ҳайити билан чин юракдан қутлайди.

Яратган олдимизга қўйган улкан марраларни забт этишимизда барчамизни доим қўлласин, ушбу улуғ кунларда қилаётган тоат-ибодатларимиз ва дуоларимизни даргоҳида қабул қилсин.

Яна бир бор мард ва олижаноб ватандошларимизни беҳисоб савоблар ёғиладиган, меҳр-мурувват ва оқибат тимсоли — Ийд-ул-Фитр билан чин дилдан табриклаймиз.

Барча ҳамкорларимизни ҳам самимий қутлаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилаб қоламиз.