×

Xizmatlar

Silverleafe

Жиззах вилоятининг қишлоқ хўжалигига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш натижасида 2018 йилда Америка Қўшма Штатларининг “Silverleafe International” компанияси билан "Silverleafe BMB Agro Trade Group" қўшма корҳонаси рўйхатдан ўтди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юқори технологияли инновациялардан фойдаланиш, ички ва ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ жойларда зарур замонавий инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва даромадларини ошириш ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг ягона занжирида бирлашишни асосий мақсади ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Жиззах вилояти Пахтакор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиззах вилоятида замонавий агрокластерни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” №-4009 сонли қарори асосида 2 минг гектар ер ажратилди ва ҳозирда ушбу йўналишда ишлар олиб борилмоқда.