×

Xizmatlar

ҲИЗМАТЛАР

BMB Trade Group компанияси инвесторларга ҳамда лойиҳалар муаллифларига ўз консалтинг хизматларини кўрсатишга тайёрлигини маълум қиламиз.

Биз билан доимо боғланишингиз учун компаниямизнинг расмий вебсайти “Алоқа” саҳифасида кўрсатилган расмий контактлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Бунинг учун Сиз расмий мурожаатингиз юзасидан компаниянинг info@bmb-tg.uz электрон почтаси орқали боғланиб, фаолиятингиз ҳамда инвестициявий лойиҳа таъминоти хақидаги маълумотларни, таклифингизга алоқадор бизнес-режа (техник-иқтисодий асослари) ва бошқа иловаларни юборишингиз лозим.

Ҳамкорлик ўрнатиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида Сиз томондан тақдим этилган маълумотларни тўлақонлигидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча маълумотларни ҳам сўраб олишимиз мумкин.

Компания лойиҳа ташаббускорлари томонидан талаб этилган ёки қўшимча сўралган маълумотлар тақдим этилмаган ҳолларда, келиб тушган мазкур таклиф ва лойиҳаларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилганидан сўнг барча кўрсатиладиган хизматлар тегишли шартнома асосида белгиланади.