×

Yangiliklar

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

BMB Trade Group компанияси журналистлар, блогерлар, барча оммавий ахборот воситалари ходимларини 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан чин дилдан муборакбод этади.

Компания соҳа вакилларининг Ўзбекистон тараққиёти ва халқаро майдондаги нуфузини ошириш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ва жамиятда адолат тамойилларини қарор топтиришга қўшиб келаётган салмоқли ҳиссасини қадрлайди ҳамда юксак баҳолайди.

Зеро, юртимизда бугун қалам аҳлининг эмин-эркин фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратиб берилган.

BMB Trade Group халқ манфаатларини таъминлаш йўлидаги шарафли ва ўта масъулияти вазифангизни бундан буён ҳам сидқидилдан бажаришингизга ишонади.

Барчангизга бу эзгу юмушларда мустаҳкам соғлик, янги муваффақиятлар ва улкан ижодий ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Бизнинг ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Веб-сайт - http://bmb-tg.uz

Telegram канал - http://t.me/bmbtg

Instagram - https://instagram.com/bmbtradegroupllc

LinkedIn - https://linkedin.com/company/bmbtradegroup

В Контакте - https://vk.com/bmbtradegroupllc

Youtube https://www.youtube.com/channel/UCCnd7GpAzoPqx_O_wOII4d