×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP ТАЖРИБАСИ ШАФРАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИНГ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

2021 йил 22 январ куни BMB Trade Group офисида Шафран илмий тадқиқот маркази (ШИТМ) директори, профессор, биология фанлари доктори Бобоқул Ёрқулович Тўхтаев билан доривор ўсимликлар етиштириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Компания ижрочи директори Абдурашид Шарафутдинов меҳмонни BMB Trade Group фаолияти, шунингдек, Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Италия заъфаронини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа билан таништирди.

Ўз навбатида, Б. Тўхтаев ШИТМнинг заъфарон етиштиришга оид ўтказган тадқиқоти натижалари билан ўртоқлашиб, Нидерландия, Эрон, Афғонистон ва бошқа давлатлардан олиб келинган ушбу доривор ўсимликни етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Шунингдек, томонлар BMB SHIFO шўъба корхонаси базасида заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш соҳасида ўзаро манфаатли шериклик ва ШИТМ илмий ишланмаларини қўллаш масалаларини муҳокама қилдилар.