×

Yangiliklar

ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

2021 йилнинг 20 январ куни BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бахтиёр Саидов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доираларини қизиқтирган аниқ экспорт ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.

Хусусан, томонлар ўзаро қизиқишга сазовор бўлган алюминий фолгасини ишлаб чиқариш, шунингдек, Хитой бозорига кафолатланган экспорт шарти билан доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш лойиҳаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси кўмагида мазкур лойиҳаларни ишлаб чиқиш мақсадида яқин келажакда хитойлик сармоядорлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Умуман олганда, учрашув конструктив ва ишбилармонлик муҳитида ўтди.