×

Yangiliklar

СОСТОЯЛИСЬ ВСТРЕЧИ С ГЛАВАМИ ДИППРЕДСТАВИТЕЛЬСТВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН В ИТАЛИИ, ПОЛЬШЕ, УКРАИНЕ И ИНДОНЕЗИИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги Элчилари томонидан иқтисодий дипломатия масалаларини ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида мамлакатимиз пойтахти ва бошқа ҳудудларида давлат, жамоат ташкилотлари ҳамда тижорат тузилмалари вакиллари билан танишув учрашувлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 11-13 январ кунлари BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда мамлакатимизнинг Италиядаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Отабек Акбаров, Польшадаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Бахром Бобоев, Украинадаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Алишер Курманов, Индонезиядаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Улуғбек Рўзукуловлар билан мулоқоти бўлиб ўтди.

Учрашувлар давомида томонлар маҳаллий ҳамда Италия, Польша, Украина ва Индонезия ишбилармон доиралари вакиллари учун ўзаро манфаатли ҳисобланган устувор йўналишлар ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра, BMB Trade Group компанияси билан ҳамкорликда экспорт ва инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган хорижий тадбиркорлар билан онлайн-учрашувлар ташкил қилиш юзасидан келишувларга эришилди