×

Yangiliklar

ТУРКИЯЛИК ИНВЕСТОР БИЛАН ҚЎШМА ЛОЙИХА ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ADAGA FOOD AND CONSALTING Industry Cо (Туркия Республикаси) раҳбари Зеки Юсуфоглу (Zeki Yusufoğlu) бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Мулоқот давомида томонлар ҳамкорликда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигни янада ривожлантириш, жумладан Туркиядан биоорганик ўғитларни олиб кириш ва самарасини текшириш мақсадида қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш тажриба майдонларини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилди.

Маълумки, Туркиянинг ADAGA Food and Consulting Industry Inc. Co компанияси 2011 йилда ташикил қилинган ва унинг асосий мақсади хитозан асосида биоорганик ўғитларни ишлаб чиқарилишини ривожлантиришдан иборат. Компанияда юқори малакали муҳандис, кимёгар ва агрономлар фаолият олиб боришади. ADAGA Food and Consulting Industry Inc. Co истиқболда ишлаб чиқарилган биоорганик маҳсулотларини Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларига етказиб беришни режалаштирмоқда.

Учрашув якунида томонлар 13 январ куни Жиззах вилояти Арнасой туманига ишчи ташрифни ташкил қилиш ва ўзаро манфаатли қўшма инвестициявий лойиҳани батафсил ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

ADAGA Food and Consulting Industry Inc. делегацияси ташрифи давом этмоқда.

 

BMB Trade Group Ахборот хизмати