×

Yangiliklar

ИНВЕСТИЦИЯВИЙ СОҲАДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2021 йилнинг 5 январь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва «Abu Dhabi Uzbek Investment» қўшма корхонаси Бош директори Тимур Рахманов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Бўлиб ўтган музокоралар давомида томонлар йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш борасида тўпланган тажриба асосида БАА ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Маълумот тариқасида шуни айтиш лозимки, «Abu Dhabi Uzbek Investment» қўшма корхонаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда қиймати 100 млн. АҚШ долларига тенг йирик инвестициявий лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. 

 

Айтиш жоизки, BMB Trade Group Россия, Хитой ва Италия ишбилармон доиралари иштирокида йирик инвестициявий лойиҳаларни самарали амалга оширишда катта тажрибага эга компаниялар қаторидан жой олган.

 

Учрашув сўнггида, «Abu Dhabi Uzbek Investment» кузатув кенгаши раҳбарияти билан мулоқот ўтказишга ҳамда Жиззах вилоятида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар