×

Yangiliklar

Доимо баланд хилпирайвер, юртим байроғи!

Бугун мустақил юртимиз тарихидаги энг муҳим саналардан бири - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун.


Байроқ ҳар бир халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини, давлатнинг мустақиллигини ифода этувчи муқаддас тимсоллардан биридир. У тинч ва осойишта, озод ҳамда фаровон ҳаётга бўлган ишонч тимсоли ҳамдир. 
Шу маънода, биз жонажон Ватанимиз - Ўзбекистонимиз байроғи билан ҳамиша фахрланамиз. Уни кўзимизга тўтиё қиламиз. Фақат фахрланишгина эмас, шундай буюк миллатга муносиб бўлишга ҳам интиламиз.
Тилагимиз шуки, барчамиз учун азиз ҳисобланаган, ғуруримиз, ор-номусимиз бўлган байроғимиз ҳамиша баланд хилпирайверсин! Халқимизни янгидан-янги марраларга чорлайверсин!