×

Yangiliklar

SARATOGА GROUP ЎЗБЕКИСТОНДA ПЕСПЕКТИВ ЛОЙИҲAЛAРГA САРМОЯ КИРИТИШГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

2020 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги елчихонаси кўмагида BMB Trade Group ва Индонезиянинг Saratoga Group инвестиция-консалтинг компанияси ўртасида онлайн видеоконференция бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг Индонезиядаги Фавқулодда ва мухтор елчиси У. Розуқулов, Agro Processing Group асосчиси Р.Пулатов, BMB Trade Group Кузатув кенгаши раиси Б.Маматқулов, шунингдек, Saratoga Group инвестиция бўлими бошлиғи  Yeni Fitra ва бошқалар иштирок этди.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон-Индонезия савдо-иқтисодий муносабатларининг ҳолати, шунингдек, Saratoga Group ва BMB Trade Group компаниялари ҳамкорлигида Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнггида Saratoga Group компанияси вакиллари яқин кунларда мамлакатимизнинг экспорт-импорт салоҳияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, юртимиз ҳудудидаги иқлимни ўрганган ҳолда, тропик мевалар етиштириш бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларни биргаликда муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонга ишчи ташрифини амалга ошириши бўйича келишувга эришилди.