×

Yangiliklar

АРНАСОЙДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ МАВСУМИ ШИДДАТ БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

Жорий йилда мамлакатимизда етиштирилган пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди. Айни кунларда барча ҳудудларда ҳосилни йиғиштириб олишга киришилди. Барча ҳудудларда бўлгани каби Жиззах вилоятининг Арнасой туманида ҳам пахта йиғим-терими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Жумладан, тумандаги BMB Agro Trade компанияси ер майдонларида пахта йиғим-терими мавсуми жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ерга чигит қадалган эрта баҳордан шу кунгача белгиланган барча агротехник тадбирлар самараси ўлароқ, бугун пахтадан мўл ҳосил етиштирилди.

Далаларда пахта қийғос очилган. Машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, қисқа кунларда йиғиштириб олиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам бу йилги ҳосилни йиғиб-териб олиш ишларига ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли жалб қилиниб, улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Ўз навбатида, теримчиларга яратилаётган шароит иш самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Арнасойлик миришкор пахтакорларга “оқ олтин”ни ўз вақтида йиғиштириб олишларида  куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар тилаймиз!