×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP КУБОГИ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН МУСОБОҚА ЯКУНЛАНДИ

2020 йил 12 сентябр куни давлатимиз Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб BMB Trade Group Кубоги учун компания Бош офиси, BMB Agro Trade, Discovery Architects Group, BMB-OPERA Zafferano ҚК жамоалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Тадбир аввалида компания Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда унинг маслаҳатчиси Турсунали Қузиев сўзга чиқиб, мазкур мусобоқа ишчилар орасида ватанпарварлик ҳис-туйғуларни шакллантиришга ҳамда меҳнат жамоаларнинг жипслашишга хизмат қилишини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Таъкидлаш лозимки, мусобақанинг холис ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол Асоциацияси хакамлари гуруҳи баҳсларни бошқариб бориш учун жалб этилди.

Саралаш ўйинлари натижасига кўра, BMB Trade Group ва Discovery Architects Group жамоалари финалга чиқишга муваффақ бўлишди. Учинчи ўрин учун BMB-OPERA Zafferano ҚҚ ҳамда BMB Agro Trade жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Финал баҳси ғоят қизиқарли ва муросасиз руҳда кечди. Асосий вақтда жамоалар 5:5 ҳисобида жанговар дурангга эришди. Пенальтилар натижасига кўра эса омад Discovery Architects Group комнадасига кулиб боқди ва ғолибликни қўлга киритиб, Кубог соҳибига айландилар.

 

Мусобақа якунига кўра,  ўринлар куйидагича тақсимланди:

1 ўрин – Discovery Architects Group;

2 ўрин – BMB Trade Group;

3 ўрин –BMB-OPERA Zafferano ҚҚ.

Энг яхши хужумчи ва бомбардир – Бекзод Маматкулов (6 гол);

Энг яхши химоячи – Ботир Якубов;

Энг яхши дарвозабон – Мирзамурод Дадажонов;

Энг фаол мухлис – Акбар Турсунов;

Энг интизомли жамоа – BMB Agro Trade.

Умуман олганда, мазкур мусобақа жамоаларда ватанпарварлик туйғуларни янада мустаҳкамлашга, жамоаларнинг янада жипслашишида, улар фаолиятида жамоавий руҳни янада шакллантиришда ҳамда янги марраларни забт этишига ҳизмат қилиши шубҳасиз.