×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP ҲАМДА NETAFIM ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

2020 йил 11 сентябр куни BMB Trade Group ва NETAFIM компаниялари вакиллари ўртасида инвестициявий лойиҳаларни ўзаро ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Музокара аввалида компания бош директори маслаҳатчиси БаходирКамилов ва NETAFIM вакили Гокан Арикоглу компаниялар фаолияти ҳамда самарали амалга оширилган инвестициявий ва экспорт лойиҳалари бўйича қисқача маълумот алмашдилар.

NETAFIM ширкати Ўзбекистон ва дунё бозорларида гидропоника ва бошқа замонавий агротехнологиялар, томчилатиб суғориш тизимлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда консалтинг хизматларини таклиф қилган етакчи ва танилган компаниялардан биридир.

Компания вакили Г.Агрикоглу иқтисодий дипломатия соҳасида тажрибали мутахассис Б.Камиловтомониданҳар иккиҳамкор ширкатлар манфаатлари ҳисобга олинган “ютуқ-ютуқ” ёндашуви асосида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан билдирилган таклифини маъқуллади.

Учрашув якунига кўра, дунё бозорларида талаб этиладиган экспортбоп маҳсулотларни етиштириш соҳасида учтомонлама ҳамкорлик шаклини йўлга қўйиш борасида келишувга эришилди.