×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ МИНИ-ФУТБОЛ БЎЙИЧА ТУРНИР ЎТКАЗАДИ

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни BMB Trade Group компаниясининг Бош офиси, шўъба ва қўшма корхоналари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 29 йиллигига бағишланган спортнинг мини-футбол тури бўйича турнир ташкил этилмоқда.

Ушбу турнир Тошкент шахрида жойлашган "Ёшлик" (NBU) спорт комплекси ҳудудида бўлиб ўтади. Турнирда BMB Trade Group компаниясининг таркибига кирган шўба компаниялар ҳамда қўшма корхоналарнинг терма жамоалари BMB Кубоги сари бахслашадилар.

BMB-OPERA ZAFFERANO жамоаси таркибида Маттео Фасси (Италия) ҳам иштирок этиши кутилмоқда.