×

Yangiliklar

ТОШКЕНТ-НУРСУЛТАН ОНЛАЙН-МУЛОКОТИ: ЎЗБЕКИСТОНЛИК ВА ҚОЗОҒИСТОНЛИК ТАДБИРКОРЛАР НИМАГА КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР?

Коронавирус пандемияси салбий таъсирини енгиб ўтиш даврида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доира вакиллари ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
2020 йил 10 сентябр куни Нурсултан шаҳри Савдо уйи раҳбари Алишер Махмудов кўмагида BMB Trade Group компанияси асосчиси Бекзод Маматқулов ва Altin Taga корпорацияси таъсисчиси Айдар Нигметов ўртасида B2B форматида учрашув ташкилқилинди. Мазкур тадбир давомида томонлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт-импорт лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш масалаларини муҳокамақилишди.
Таъкидлаш жоизки, Altin Taga корпорацияси ўз таркибига йирик чорвачилик, касаначилик ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарувчи “Компания Алтын-Қазық”, “Жана Береке” жамиятлари, “Айдар”деҳкон хўжалиги ҳамда 40 турдаги гўшт маҳсулотлари етказиб беришга ихтисослашган 65 та чакана савдомасканларини бирлаштиради.
Музокара чоғида томонлар мамлакатимизга гўшт маҳсулотларини олиб кириш ва ўз навбатида, Қозоғистон бозорларига талаб юқори бўлган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.
Тадбирда иштирок этган “КТЖ-Экспресс” шуъба корхонаси бош муҳандиси Серик Толебаев темир йўллари ёрдамида оптимал логистик имконият ва ечимларни таклиф қилди.
Музокара якунига кўра, ўзаро манфаатли савдо-сотиқни йўлга қўйиш шартлари, шунингдек йирик ва майда зотли қора мол ҳўжаликларини ташкилқилиш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан келишувга эришилди.