×

Yangiliklar

МСС TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЭКСПОРТ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 3 август куни BMB Trade Group компанияси Тижорат директори Мирзамурод Дадажонов ҳамда Қозоғистоннинг МСС Trade Group компанияси вакили Али Баришев ўртасида онлайн-музокара бўлиб ўтди.

Мулоқот ҳар икки компания фаолиятидаги асосий йўналишлар ва амалга оширилган бизнес-лойиҳаларга бағишланган қисқача тақдимотлар билан бошланди.

Музокара чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон  ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш, шунингдек экспорт-импорт салоҳиятини кенгайтиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари батафсил муҳокама қилинди.

Музокара якунига кўра, томонлар 3 турдаги қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари (анор, хурмо, узум)ни Қозоғистон бозорларига экспортини ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.

Таъкидлаш жоизки, мазкур онлайн-мулоқот ҳар икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонамиз.