×

Yangiliklar

МАЛАЙЗИЯ БОЗОРИГА ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИ БОРАСИДА МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Аввал ҳабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонаси ва BMB Trade Group компанияси ўртасида ўтказилган видеоконференцияда Малайзиялик Parkson савдо маркази билан алоқалар ўрнатилиши ҳақида келишиб олинган эди. 

Жорий йилнинг 21 август куни BMB Trade Group компанияси Ҳалқаро муносабатлар бўлими бошлиғи М.Усмонов бошчилигидаги компания вакиллари Б.Зулфиқоров ва М.Азларов ҳамда Малайзиялик Parkson савдо маркази директори Аделина Вонг ўртасида онлайн-музокаралар ўтказилди.

Тадбир давомида томонлар ўз фаолиятиларининг асосий йуналишлари ҳақида қисқача тақдимот ўтказишди, сўнгра Ўзбекистондан Малайзияга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Ўз навбатида, BMB Trade Group компанияси Малайзия компанияси вакилларига тегишли тижорат таклифларини тақдим этди ва яқин орада ушбу компаниялар вакиллари билан Малайзия давлатида учрашув ўтказилиши ҳақида келишувга эришилди.

Умуман олганда мазкур музокара икки давлат ишбилармонлар доиаора вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга ҳизмат қилади.