×

Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ ДИПЛОМАТИЯСИ: МАМЛАКАТИМИЗНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАРИ НИГОҲИДА ИККИ ДАВЛАТ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИГИНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Маълумки, иқтисодий дипломатиянинг мақсади давлат, жамоат ва тижорат тузилмаларнинг мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини илгари суришга қаратилган мувофиқлаштирилган фаолиятдир.

Кейинги йилларда иқтисодий дипломатия Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устивор йўналишига айланиб, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг асосий вазифаларидан биридир.

2020 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси, Олмота ва Актау шаҳриларидаги Бош консулхоналари томонидан ташкил қилинган видеоконференцияда BMB Trade Group компанияси (Бекзод Маматқулов) ҳамда «Дустук» (Кабил Салихов) ва “ТОО Центрально-Азиатский Торговый Дом” (Алишер Махмудов) савдо уйлари раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқот аввалида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Саидикром Ниязходжаев, Актау шаҳридаги Бош Консул Нодиржон Тургунов, Олмота шаҳридаги Бош Консул Аброр Фатхуллаев сўзга чиқиб, Қозоғистон билан савдо-иқтисодий хамкорлик ҳолати ҳамда минтафаларида бизнес юритишдаги ўзига хос жиҳатлар ҳамда шерикчиликнинг истиқболли йўналишлари хусусида қисқача таништириб ўтдилар.

BMB Trade Group Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов томонидан охирги икки йил давомида Россия, АҚШ, Хитой ва Италиялик хамкорлар билан амалга оширилган инвестициявий ва экспорт лойиҳалари ҳақидаги такдимот учрашувлар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда Қозоғистон бозорига маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш, жумладан бу борада савдо уйлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда компаниянинг маҳсулотини узлуқсиз таъминлаб беришни ташкил қилиш масалалри кўриб чиқилди.

Яратувчанлик руҳида ўтган мулоқот якунида томонлар BMB Trade Group ҳамда Нурсултон шаҳридаги савдо уйлари томонидан таклиф этилган қўшма лойиҳаларни яқин орада батафсил муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олишди.

Умуман олганда, учрашув стратегик шериклар, яъни Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.