×

Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЙ ДИПЛОМАТИЯСИ: ҚАРДОШ ТУРКМАНИСТОН ИШБИЛАРМОН ДОИРА ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЎРНАТИШДА ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2020 йил 11 августда Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Акмалжон Кўчкаров ва BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ўртасида Туркманистонлик ишбилармон доира вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари юзасидан онлайн-мулоқот ташкил қилинди.

Видеоконференция бошида, Бекзод Маматқулов учрашувни ташкил қилгани ҳамда қўшни давлат тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатишда маслаҳат ва ёрдам кўрсатишга розилик билдиргани бўлгани учун Ўзбекистон Республикасининг Турманистондаги Элчихонасига миннатдорчилик билдирди.

Ташкил этилган мулоқот давомида, экспорт ва инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда компания тажрибаси ҳамда Туркманистонлик ишбилармон доира вакиллари билан қишлоқ хўжалиги, энергетика ва савдо соҳаларида истиқболли ҳамкорликни ўрнатиш масалалари ўрганиб чиқилди.

Жаноб А.Қўчқаров таъкидлаганидек, Туркманистонлик тадбиркорлар томонидан махаллий бизнес доиралари вакиллари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга ҳамда иккитамонлама манфаатли ҳамкорликни, кенгқамровли савдо-иқтисодий шерикликни, шу жумладан логистика ҳизматларини кўрсатиш ҳамда паррандачилик соҳасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш борасида қизиқиш билдириб келмоқдадир.

Видеоконференция якунига кўра, муҳокама қилинган лойиҳаларни ўрганиб чиқиш ҳамда компания ва қўшма бизнесдан манфаатдор бўлган Туркманистонлик ишбилармон доира вакиллари билан алоқаларни ўрнатиш хусусида келишувга эришилди.

Умуман олганда, бўлиб ўтган оналайн-музокоралар Қардош Туркманистон тадбиркорлари билан истиқболли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.