×

Yangiliklar

АГРОЛОГИСТИК КОМПЛЕКСИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА МУҲОКАМА БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилниг 23 июль куни BMB Trade Group компаниясининг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Россия Федерациясининг аграр-ва озиқ овқат сиёсати бўйича Федерация Кенгаши аъзоси Сергей Лисовский Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Агрологистик мажмуасини барпо этиш лойиҳасининг жорий ҳолати бўйича видеоалоқа тизими орқали муҳокама қилдилар.
Тадбир мобайнида лойиҳанинг бугунги ҳолати, шунингдек унинг транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфраструктураси ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди.   
Жумладан, учрашув иштирокчилари томонидан қурилиш ишларини ташкил қилиш, шунингдек транспорт, ишлаб чиқариш, мухандислик- коммуникация инфраструктурасини жадал ривожлантиришг қаратилган Дастурини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида гап олиб борилди.
Умуман олганда, мазкур учрашув конструктив ва ишбилармонлик муҳитида бўлиб ўтди. 
Музокаралар якунида учрашув иштирокчилари юқорида қайд этилган дастурни амалга ошириш ва объектни қуриш юзасдан келгусидаги амалий чора-тадбирларини белигилаб олдилар.