×

Yangiliklar

"BMB-OPERA ZAFFERANO" ЎЗБЕК-ИТAЛИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ ТЕХНИК ДИРЕКТОРИ ТАЙИНЛАНДИ

"BMB-Opera Zafferano" қўшма корхонаси Италиядан заъфарон этиштириш ва қайта ишлаш бўйича тажрибали ва профессионал мутахассислар сафини кенгайтирмоқда.

20 июл куни жаноб Маттео Фасси техник директор лавозимига тайинланди. М. Фасси қишлоқ хўжалиги фанлари ва технологиялари бўйича бакалавр даражасига эга, Сиро Поллини қишлоқ хўжалиги институтини тугатган. Шунингдек Милан (Италия) университетини замонавий агротехнологиялар соҳасида катта тажриба ортирган.

Шу муносабат билан, BMB Trade Group ва BMB-Opera Zafferano қўшма корхонаси жаноб Фассининг раҳбарлиги остида юқори сифатли заъфарон ишлаб чиқариш бўйича улкан техник лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга умид билдирадилар.