×

Yangiliklar

ҲИНДИСТОН ВА БАНГЛАДЕШ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ ҚЎШМА ЛОЙИҲАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШДА МАНФААТДОР

Ўзбекистон Республикасининг Ню-Деҳлидаги Элчихонаси томонидан BMB Trade Group, шунингдек, Ҳиндистон ва Бангладеш импортчилари савдо-саноат палаталари вакиллари ўртасида "Ҳиндистон ва Бангладешда Ўзбекистон мева-сабзавотлари савдосини рағбатлантириш" мавзусида видеоконференсия ташкил этилди.

Учрашув давомида компания Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов иштирокчиларни хорижий ширкатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар билан қисқача таништирди, шунингдек, Ҳиндистон ва Бангладеш бозорларига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини рағбатлантиришда манфаатдор компаниялар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Ҳиндистон импортчилари савдо Палатаси Президенти Жаноб А. Саксена ҳамда Бангладеш импортчилари савдо палатаси вице-Президенти Жаноб Саид Шамим Ризо, гуруч деҳқончилик, логистика, биологик ўгитларни ишлаб чиқариш соҳаларида истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришда, шунингдек, Ўзбекистондан Ҳиндистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишда ўз таклифларини билдирдилар.

Видеоконференция якунлари бўйича Ҳиндистон ва Бангладеш томонлари BMB Trade Group билан ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга умид билдирди.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон ва Бангладешдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дилшод Ахатов таъкидлаганидек, видеоконференция иштирокчилари томонидан илгари сурилган ташаббуслар Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Бангладеш бозорларига мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади.