×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP БУЮК БРИТАНИЯЛИК ЙИРИК ИНВЕСТОРЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ВЕБИНАРДА ҚАТНАШАДИ

Маълумки, Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиётининг устуни бўлган, Ялпи Ички Маҳсулотнинг 28% ни ташкил этадиган Қишлоқ хўжалиги сектори ҳисобланади.

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 14:30-16:00 да Буюк Британиянинг Eurasian Investor ва Adam Smith Conferences ташкилотлари томонидан “Ўзбекистондаги Агробизнес: жадал ривожланаётган сектор имкониятлари” мавзусида вебинар ташкил этилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги Элчихонаси ҳамда Буюк Британиянинг Тошкентдаги Элчихонаси ушбу тадбир ҳамкорлари сифатида иштирок этадилар.

Ушбу вебинарда Aгробизнес соҳаси бўйича катта тажрибага эга бўлган қуйидаги 5 та мутахассислар иштирок этиши режалаштирилмоқда:

 

Саймон Глэнси, Strategic solutions компанияси Бошқарувчи ҳамкори;

Игорь Колесников, British American Tobacco Бош директори;

Ваис Каис, AKS Servis директори;

Ҳусан Ҳайдаров, GDF Тижорат директори;

Бекзод Маматкулов, BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси.

 

Мазкур вебинарда қуйидаги мавзулар бўйича мутаҳассислар ўз тажрибалари ва мулоҳазалари билан бўлишишади:


Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Қишлоқ хўжалиги қай даражада ўзгаргани;

Ушбу соҳага замонавий технологиялар кириб келишининг ижобий таъсири;

Ўзбекистонда фермер хўжаликларини фаолиятини самарадорлигини ошириш;

Халқаро Инвестицияни молиялаштириш қиймат занжири ва экспортни ривожлантириш;

COVID-19 инқирози шароитида Ўзбекистон агросаноат сектори динамикасини барқарорлаштириш.


Таъкидлаб ўтиш жоизки, тадбир давомида BMB Trade Group компанияси фаолияти ва тажрибаси, хорижий ҳамкорлар билан амалга ошириб келаётган қўшма инвестициявий ва экспорт лойиҳалари борасида ҳам сўз юритилади.

Мазкур вебинарда барча агробизнес соҳасига қизиқаётган тадбиркор ва мутаҳассисларни куйидаги ҳавола орқали иштирок этишга чақирамиз.

https://mailchi.mp/eurasianinvestor/b3e0u2ozvx

 

BMB Trade Group

Ахборот хизмати