×

Yangiliklar

ЕКАТЕРИНБУРГ ШАҲРИГА МАҲАЛЛИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

«Дунё» аҳборот агентлиги ҳабар беришича, жорий йилнинг 12 июнь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шахрида, Россиялик ООО «Флагман» ширкати билан келишувига асосан, BMB Trade Group компаниясининг юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг йирик партияси тантанали кутиб олинди. 

Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шахридаги Бош консуллиги ҳамда Свердлов вилояти ҳукуматининг кўмаги натижасида самарали амалга оширилди.  

«Бизга Ўзбекистондан божхонанинг «яшил йўлак» орқали ҳақиқатдан хам ҳашаматли ширин булғор қалампири етиб келди. Ушбу воқеа Свердлов вилоятининг ҳукумати, Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ва Ўзбекистон Республикадаги ҳамкорларимиз билан биргаликда қилган ишларини етук натижасидир», - дейди Свердлов вилояти Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги матбуот котиби Елена Палаткина.

Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консули Абдусалом Хатамов сўзларига кўра: «Коронавирус пандемияси вазиятни ҳисобга олганда, ушбу узаро манфаатли ҳамкорлик Россия аҳолисига озиқ-овқат хавфсизлиги, яъни табиий тоза маҳсулотлар билан таъминлайди. Ўзбекистон тарафининг манфаати шундан иборатки, ҳозирги глобал вазият шароитда хорижий валютанинг юртимизга кириб келишини таъминлашга хизмат қилади».

Шуни таъкидлаш жоизки, BMB Trade Group компанияси Россия худудларига экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари тури ва хажмини янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.