×

Yangiliklar

ЕКАТЕРИНБУРГ ШАҲРИГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Аввал ҳабар берганимиздек, Россиядаги Ўзбекистон Элчихонаси, Екатеринбург шаҳридаги Консуллиги томонидан Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий алоқалари ва икки томон ишбилармон доиралари ўртасида шерикчиликни янада кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар қўлланилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу каби самарали амалиёт ўз натижасини Россиянинг истеъмол ва савдо тармоқларига маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни экспорт қилаётган тадбиркор ва компаниялар томонидан сезилмоқда.

Россия Федерациясида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари ушбу мақсадларга йўналтирилган ҳаракатлари ва кўмаги сабабли BMB Trade Group компанияси россиялик потенциал ҳаридорлар билан онлайн-музокоралар ўтказилиб, қиймати 150 минг АҚШ долларига тенг бўлган маҳсулотни экспорт қилиш ҳақидаги келишувлар билан якунланди.

Жумладан, жорий йилнинг 6 июн куни Екатеринбург шаҳрига Россиянинг машхур брендларидан бири ҳисобланган “Флагман” савдо тармқолари учун қизил булғор қалампирининг дастлабки партияси жўнатилди. Бу эса, ўз навбатида томонлар ўртасида ишбилармонлик шерикчиликни ҳамда экспорт қилинаётган маҳсулотнинг хажми ва турларини янада кенгайишига хизмат қилади.

Умуман олганда, оҳирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирликлари томонидан ҳамкорликда қўлланилаётган амалий чора-тадбирлари, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчи ва экспортчилари фаолиятини жонлантиришга ҳамда хорижий бозорларга экспорт қилинаётган маҳаллий маҳсулотлар кўламини кенгайтиришга, шунингдек тезкор суратларда амалга оширишга хизмат қилади.