×

Yangiliklar

ЕКАТЕРИНБУРГ ТАДБИРКОРЛАРИ БИЛАН ОНЛАЙН МУЗОКАРА ЎТКАЗИЛДИ

2020 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Екатеринбург шахридаги Бош консуллиги ташаббуси билан бир қатор россиялик тадбиркорлар ва BMB Trade Group компаниясининг вакиллари орасида видеоконференция музокаралари бўлиб ўтди. 
Тадбирда мамлакатимизниг Екатеринбургдаги Бош Консули Абдусалом Хотамов, Россиялик «ЕвроАнгар» «Стройкомплектация» ва «Yura Napoli» компаниясининг раҳбарлари қатнашдилар. 
Музокара бошида А.Хотамов томонидан Ўзбекистон ва Россия давлатлари ишбилармонларини ўзаро манфаатли алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш борасида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотларни экспортини йўлга қўйиш муҳимлигини айтиб ўтди. 
BMB Trade Group компаниясининг Кузатув кeнгаши раиси Б.Маматкулов ўз нутқида Екатеринбургдаги Бош консул А.Хотамовга амалий кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлигини ифода этди ва қисқача хорижий инвесторлар билан биргаликда амалга оширилаетган лойиҳалар хусусида сузлади. 
Бу борада Мирзамурод Дадажонов бошчилигидаги BMB Export Global компанияси томонидан Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дунё истеъмол бозорларига экспортини амалга оширилиши буйича маълумот бериб утилди.
Ўз навбатида, россиялик тадбиркор Ш.Пулатов ҳам ўз сўзида Россия Федерацияси Екатеринбургдаги йирик мева ва сабзовотларни саклаш ва саралаш базаларига олиб келтириш ва у ердан савдо тизимларига («Магнит» ва бошқалар) тарқатиш масаласини, жумладан савдо тизимига маҳсулотларни етказиш масаласини таклиф қилди. 
«Стройкомплектация» ва «Yura Napoli» компанияларининг вакиллари маҳсулотларни савдо шаҳобчаларига етказишда барча талаб ва шартлари борасида батафсил гапириб ўтдилар.
Тадбир давомида М.Дадажонов  россиялик хамкорлар билан биргаликда тижорат таклифарни ўзаро муҳокама қилидилар.
Тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбургдаги Бош консуллиги кўмагида экспорт-импорт масалаларида узаро манфаатли ҳамкорликга келишиб  олинди.