×

Yangiliklar

МИСР САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ВИДЕОКОФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2020 йилнинг 18 май куни Миср Араб Республикасидаги Ўзбекистон Элчихонаси ташаббуси билан Миср савдо-саноат палатасининг Мева ва сабзавот сектори раҳбарияти ва Мисрнинг САВФА компанияси ҳамда BMB Trade Group ва BMB Export Global Компаниялари раҳбари ва масъул вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Музокаралар бошида BMB Trade Group Компанияcи  Кузатув Кенгаши Раиси маслаҳатчиси Жамолиддин Ҳакимов томонидан компания фаолияти, шу жумладан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган инвестициявий ва экспорт лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Мисрлик иштирокчиларда қуритилган меваларга катта қизиқиш уйгонди. Ҳусусан, Миср савдо-саноат палатасининг Мева ва сабзовот сектори раҳбари Яхё Ахмад Суний ҳозирги кунда Миср Араб Республикасида майиз, ёнғоқ, бодом, туршак каби, қуритилган маҳсулотларга бўлган талаб юқори эканлигини алоҳида айтиб утди.

Мулоқот давомида томонлар Мисрдан цитрусли маҳсулотларни (манго, мандарин, апельсин) Ўзбекистонга экспортини ташкил этиш, қайта йўналишда эса мамлакатимиздан қуритилган мева ва сабзавотларни Мисрга экспортини ташкил этишни муҳокама қилдилар. Бу эса ўз навбатида юк машиналарни икки томонга тўлиқ ҳаркатланишини таъминлайди.

Мулоқот давомида томонлар нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари балки енгил саноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари маҳсулотлари ҳисобига савдо шерикчиликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирдилар.

Умуман олганда, музокаралар конструктив ва ишбилармонлик кайфиятида бўлиб ўтди.

Видеомулоқот якунида иштирокчилар Миср Араб Республикасидаги Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси кўмагида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатишга, BMB Export Global компанияси томонидан қуритилган мева ва сабзавотлар буйича тижорат таклифларини тақдим этишга ва экспорт-импорт масалаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликда ишлашга келишиб олишди.