×

Yangiliklar

9 май - мамлакатимизда Ҳотира ва қадрлаш куни!

9 май - мамлакатимизда Ҳотира ва қадрлаш куни, ҳурмат ва шукроналик байрами нишонланмоқда!

Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини нишонланар экан биз Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши йилларида 450 мингдан ортиқ ўғлидан айрилганини унутмаслигимиз керак.

Минглаб ўзбекистонликлар фронт ортида ишлаб, уйларига қочқинларни қабул қилиб, корҳоналарни эвакуация қилиб, фронт эхтиёжларини коплаган.

Бугун чуқур таъзим қилиб, мусаффо осмон учун ўша мудҳиш урушнинг барча гувоҳларига миннатдорчилик билдиришимиз, фахрийларга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр тилашимиз лозим.

Ўзбекистон - осмони мусаффо мамлакат. Биз ҳамиша Юртимиз тинчлигини таъминлашга ўз ҳиссасини кўшган барча ватандошларимиз хотирасини қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз!



BMB Trade Group жамоаси