×

Yangiliklar

МАҲАЛЛИЙ ЭКСПОРТЧИЛАРИМИЗ УЧУН ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН ҲАЛҚАРО ВЕБИНАР БОРАСИДА BMB TRADE GROUP КОМПАНИЯСИ ТАЖРИБАСИГА ОИД

Аввал ҳабар берганимиздек, Advantage Central Asia ва BMB Trade Group компаниялари 2020 йил январ ойида Парижда қуритилган мева-сабзавотларни кадоқлаш ва Европа бозорларига олиб чиқиш мақсадида “BMB Europe” ўзбек-француз қўшма корҳонасини ташкил қилган. 
Томонлар ўртасида ишбилармонлик алоқалари 2019 йил ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчиҳонаси кўмагида ўрнатилган. 

Шу вақт BMB Trade Group компанияси Бошқарув раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегацияси RUNGIS бозори 50 йиллигига бағишланган, «RUNGIS BIEN MANGER» нуфузли ҳалқаро фестивалида миллий маҳсулотларимиз кўргазмасини ташкил қилган. 

Ўз навбатида кўргазма компаниянинг экспорт маҳсулотларига франциялик истеъмолчилар томонидан жонли қизиқиш уйғотган ва томонлар учун бу борада ҳамкорликни йўлга қўйишда илк бор туртки бўлган.

Бу борада яқин кунларда “Замонавий иқтисодий шароитларда озиқ-овқат маҳсулотларни Ўзбекистондан Европага экспорт қилиш” мавзусида маҳаллий экспортёрларимиз учун BMB Trade Group компанияси ҳамкори, Advantage Central Asia компанияси президенти Дмитрий Родин томонидан ўтказилган вебинар эътиборга сазовордир. 

Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу вебинар Франциядаги Ўзбекистон Республикаси Элчиҳонаси, Ташқи савдо ва инвестиция вазирлиги қошидаги Экспортни кўллаб-қуватлаш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил қилинган.

Вебинарни очиқ деб эълон қилар экан, Франциядаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Рустам Мирзаюсупович Рустамбаев қисқача узбек-француз алоқалар ривожида тўҳталиб ўтди.  

Унинг фикрига кўра, дунёда ҳозирги эпидемиологик вазиятда Европа бозорларининг айрим қисмида бошлиқ вужудга келгани сабабли, маълум озиқ-овқат маҳсулотлари учун улар ўрнини эгаллаш учун қўлай имконият тўғдирмоқда. 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Адҳам Илҳамович Икрамов кириш сўзида таъкидлагандек, маҳаллий экспортёрлар орасида Д.Родиннинг ҳамкори – Бекзод Маматқулов бошчилигидаги BMB Trade Group компанияси ҳам санаб ўтилди. 

Мазкур нутқида ССП раҳбари маҳаллий экспортчилар учун қулай шароитларни яратиш борасида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа вазирликлар томонидан амалга оширилаётган чоралар хусусида қисқача тўҳталиб ўтди.  

Шунингдек, А.Икрамов, ушбу онлайн-тадбир доирасида иштироқчилардан, нафақат COVID-19 шароитида,  балки ундан ўлароқ карантин даври ўтгандан сўнг озиқ-овқат маҳсулотларини экспортини самарали ташкил қилишга кўпроқ эътибор бериш, бу билан боғлиқ бўлган ташқи масалаларни ҳал этишга қаратилган чораларни муҳокамасига чақирди. 

Унинг фикрига кўра Венгрия, Польша, Бельгия, Германия, Франция бозорлари ўрганилганда, у ерда ҳақиқатдан ҳам миллий маҳсулотлари учун кенг имкониятлар очилганидан далолат бермоқда.

Жумладан, Advantage Central Asia тажрибасидан келиб чиқиб, маҳаллий экспортёрлар учун маҳсулотларни сертификация ва стандартизациясини енгиллаштириш, «Ашан» ва бошқа франциялик йирик савдо компаниялар билан алоқаларни ўрнатиш, логистика имкониятларини кенгайтириш каби масалалрни батафсил муҳокама қилишга чақирди.  

Ушбу тадбирда компаниянинг ҳалқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар булими бошлиғи Баҳодир Камилов сўзга чиқиб, маҳаллий экспортчилар учун Европа бозорлари мазкур қойидаларини ҳақида  батафсил очиб беришга ҳизмат қилишини алоҳида эътироф этди ҳамда франциялик шерик билан BMB Trade Group самарали ҳамкорлик ўрнатилгани ҳусусида сўз юритди. 

Advantage Central Asia компанияси билан Франция бозорларига қуритилган мева ва сабзавотларни экспортини амалга ошириш борасида фаол ва изчил музокоралар замонавий интернет-коммуникациялари ёрдамида давом этмоқда.