×

Yangiliklar

ИТАЛИЯНИНГ "OPERA SRL" КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ ПАОЛО ДЕ АНДЖЕЛИС БИЛАН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Маълумки, жорий йилнинг 25 февраль куни BMB Trade Group компанияси ва Италиянинг "Opera SRL" компанияси ўртасида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заьфарон етиштириш, уни қайта ишлаш ва Италияга экспортни ташкил қилиш бўйича қўшма фаолият ҳақида битим имзоланган эди. 

Шу муносабат билан, 2020 йил 19 март куни Ўзбекистон-Италия ҳамкорлиги доирасида BMB Trade Group компаниясининг Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Италиянинг "Opera SRL" компанияси президенти Паоло Де Анджелис ўртасида видеоконференция мулоқоти бўлиб ўтди. 

Ташкил қилинган видеоконференция мулоқоти давомида томонлар Жиззах вилояти Бахмал туманида заьфарон етиштириш, уни қайта ишлаш ва Италияга экспортини ташкил қилиш бўйича инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Томонлар заъфарон пиёзини етказиш, қайта ишлаш ва Италияга экспорт қилиш, тупроқ ва иқлим шароитларини таҳлил қилиш, шунингдек, тайёргарлик ишларига маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилиб олишди. 

Шунингдек Тошкент шаҳрида замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган тиббий хизматларни кўрсатиш диагностика марказини қуриш бўйича дастлабки лойиҳага келишиб олинди. Лойиҳа доирасидаги амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар баҳоланиб, келгусида доимий равишда видеоконференция мулоқотлар орқали вужудга келган масалалар ечимини тезкорлик билан топиш юзасидан ўзаро доимий фаолият олиб борилишига келишиб олинди.     

Коронавирус пандемияси муносабати билан Б. Маматқулов ва П. Анджелис ўзаро қўллаб-қувватлаш билдирдилар, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқларига ушбу вазиятни имкон қадар тезроқ бартараф қилишларига ишонч билдирдилар.