×

Yangiliklar

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ФЕДЕРАЛ МАЖЛИСИ ФЕДЕРАЦИЯ КЕНГАШИ АЪЗОСИ, АГРАР, ОЗИҚ-ОВҚАТ СИЁСАТИ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ СЕРГЕЙ ЛИСОВСКИЙ ИШТИРОКИДА ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ МУЛОҚОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 2020 йил 19 март куни,  BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши аъзоси, Аграр, озиқ-овқат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский ўртасида қўшма видеоконференция мулоқоти мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур видеоконференция мажлиси мобайнида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди, жумладан Жиззах вилояти ҳудудида замонавий Агрологистик мажмуасини барпо этиш лойиҳаси амалга оширилишининг асосий масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида томонлар «BMB NRC- Agrologistics» Ўзбекситон-Россия қўшма корхонаси бош директори А. Белоус ва ижрочи директор А. Ураловнинг лойиҳанинг ҳозирги ҳолати буйича хисобот бериб ўтишди, унинг амалга ошириш масалалари бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқдилар.

Музокаралар натижаларига кўра, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий Агрологистик мажмуаси қурилишини бошлаш учун смета ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар, ушбу муҳим йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ қадамлар муҳокама қилинди.

Аввал айтиб ўтилганидек, жорий йилнинг 17 март куни Жиззах вилояти ҳокимлиги биносида BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги компания вакилларининг Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ва Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбутаев билан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий Агрологистика мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтган эди.