×

Yangiliklar

Агрологистика мажмуаси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йил 17 март куни Жиззах вилояти ҳокимлиги биносида, Жиззах шаҳри, BMB TRADE GROUP компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги компания вакилларининг Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ва Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбутаев билан учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирок этишди.
 
Маълумки, BMB TRADE GROUP компанияси Россия Федерациясининг Миллий резерв корпорацияси (Национальная резервная корпорация) билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида умумий лойиҳа миқдори 52 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи замонавий Агрологистика мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Ташкил этилган учрашув давомида Агрологистика мажмуасининг қурилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан мажмуа лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди, ҳамда ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Агрологистика мажмуаси қурилиш ишларининг биринчи комплекс босқич якуни 2021 йил апрель ойига режалаштирилган.
 
Вилоят ҳокимлиги томонидан билдирилган таклифлар асосида Агрологистика мажмуасининг дастлабки лойиха қурилиш ишлари бошланиши кутилмоқда.