×

Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МИЛЛИЙ ПАЛАТАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2020 йилнинг 16 март куни BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси раиси Равшан Изамов ўртасида музокаралар ўтказилди.

Учрашув чоғида томонлар инновацион соғлиқни сақлаш соҳасида инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқишда шериклик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдилар. 

Музокаралар давомида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгиланди: тиббий туризмни ривожлантириш, халқаро миқёсдаги замонавий кўп тармоқли клиникалар, доривор ўсимликлар ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш, тиббий мақсадлар учун тўқимачилик маҳсулотлари ҳамда йирик тиббий кластерлар.

Учрашув якунида Б. Маматқулов ва Р. Изамов эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқдилар. Улар асосида Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва BMB Trade Group ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми ишлаб чиқилиши кутилмоқда.