×

Yangiliklar

АГРОЛОГИСТИК МАЖМУАНИ БАРПО ЭТИШ МАСАЛАСИ ЮЗАСИДАН ВИДЕОМУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

  2020 йилнинг 12 март куни Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг тегишли тузилмалари, шунингдек BMB Trade Group ва «BMB-NRC Agrologistics» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси вакиллари иштирокида видеомулоқот ўтказилди.

  Россия томонидан; Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Aгросаноат бозорини тартибга солиш департаменти директори М.Титов, Департамент ўринбосари О.Полозжукова, маслаҳатчилар В.Талагаева ва З.Битарова шунингдек,
«BMB-NRC Agrologistics» қўшма корхонаси Бош директори A.Белоус ва "РусAгроМаркет-Ҳолдинг" компанияси директори A.Закускин иштирок этишди.

  Ўзбекистон томонидан; Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармаси бошлиғи У.Қодиров, бошқарма бошлиғи Ф.Одилов, шунингдек, BMB Trade Group Компанияси Кузатув кенгаши Раиси Б.Маматқулов бошчилигидаги Компания мутасаддилари иштирок этдилар.

  Мазкур видеомулоқот давомида томонлар Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида барпо этиладиган Агрологистика мажмуаси лойиҳасининг бугунги ҳолати, амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар муҳокама қилинди.

 Мулоқот жараёнида икки томон Қишлоқ хўжалиги вазирликлари вакиллари, BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Б.Маматқулов, компания Бош директори ўринбосари А.Шарафутдинов ва «BMB-NRC Agrologistics» қўшма корхонаси Бош директори А.Белоус томонидан лойиҳанинг амалга оширилиши юзасидан тақдим этган маълумотларини тингладилар.

  Муҳокама якунида иштирокчилар тўрт модулдан иборат бўлган Агрологистика мажмуасининг биринчи қисмини 2021 йилнинг апрел ойида якунланишини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, икки давлат вазирликлари доимий равишда лойиҳани янада тезкорлик билан муваффақаятли амaлга ошириш ва келгусида узвий ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олдилар.

  Музокаралар ишчан ва дўстона руҳда бўлиб ўтди. Томонлар Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳудудида амалга оширилаётган қўшма лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдиришди.