×

Yangiliklar

TIRUPATI FOODS КОМПАНИЯСИ BMB TRADE GROUP МАҲСУЛОТЛАРИГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

   2020 йилнинг 12 март куни BMB Trade Group Компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов "Tirupati Foods"(Ҳиндистон) компанияси тижорат директори Ёгешкумар Пател билан музокара ўтказди.

   Б. Маматқулов Ҳиндистонлик тадбиркорни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан сўнгги йилларда Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит яратиш, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини рағбатлантириш борасида ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотларни бериб ўтди.

   Сўнгра иккала компаниянинг қисқача тақдимотлари, шунингдек, қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари, жумладан пиёз ва саримсоқ каби маҳсулотлар, ҳамда қуритилган меваларни Ҳиндистон бозорига экспортини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

   Ҳиндистонлик ишбилармонлар уларга тақдим этилган қуритилган маҳсулотлар намуналарига юқори баҳо бериб, уларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси билан танишишга қизиқиш билдирдилар.

   Учрашув якунида томонлар истиқболда Ҳиндистон ҳамда бошқа мамлакатларнинг савдо бозорларига юқорида қайд этилган маҳсулотларини биргаликда етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича инвестиция лойиҳани ишлаб чиқиш ҳусусида дастлабки келишувга эришдилар.