×

Yangiliklar

"ЎЗБЕКИСТОН - НИДЕРЛАНДИЯ" АГРОБИЗНЕС-ФОРУМИ ДОИРАСИДА МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

2020 йилнинг 10 мартида BMB Trade Group компанияси делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан  ташкил этилган "Ўзбекистон - Нидерландия" агробизнес форумида, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги В2В форматидаги учрашувларда иштирок этди.

Тадбирларда Нидерландия Қироллиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, шунингдек, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган 40 дан ортиқ компаниянинг бизнес вакиллари қатнашди.

Нидерландия Элчихонаси қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Меувес Браувер Ўзбекистон хукумати томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилаётган имкониятларни юқори баҳолади. Унинг фикрига кўра, нидерландиялик компаниялар томонидан ўзбекистонлик ишбилармон доиралар вакиллари билан ҳамкорликда турли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш ошиб бормоқда.

Хорижий компанияларнинг тақдимотларидан сўнг, “В2В” шаклидаги мулоқотлар давомида икки давлат ўртасида савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Жумладан, BMB Trade Group вакиллари Holland Rosetta, Eurasia Management and Trading Company, Agri-Projects Consulting, Agra-Nova компаниялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилди.
Ўз навбатида, эришилган келишувлар натижасида нидерландиялик ҳамкорларнинг илғор тажрибалари ва замонавий агротехнологиялари асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари янада кенгайтирилади.