×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP ВА OPERA SRL КОМПАНИЯЛАРИ «ЖИЗЗАХ» МАХСУС ИНДУСТРИАЛ ЗОНАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

 

2020 йилнинг 25 феврал куни Бекзод Маматқулов ва Паоло Де Анджелис бошчилигидаги BMB TRADE GROUP ва OPERA SRL компания делегациялари "Жиззах" махсус индустриал зонасига ташриф буюриб, ҳудудда жойлашган корхоналар билан танишдилар.

Делегацияни Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Азим Ахмедходжаев ва Жиззах шаҳар ҳокими Aкбар Шукуров қабул қилдилар ва улар билан биргаликда Бахмал туманида шафран маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Жиззах МИЗ маъмурияти раҳбари Мўмин Зойиров меҳмонларни ўз ҳудудида жойлашган корхоналар билан таништирди.

Таништирув якунида йиғилиш ўтказилиб, унда италиялик меҳмонларга 18.03.2013 йилдаги № ПФ-4516-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Жиззах вилоятининг маҳсус индустриал зонасида инвесторлар учун имтиёзлар ва преференсиялар ҳақида сўзлаб берди.

Ҳусусан, инвесторлар қуйидаги тўловлардан озод этилади: даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ҳамда, республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар.

Шу билан биргаликда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатларга кўра, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Жиззах МИЗ ҳудудига олиб кирилаётган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар ва материаллар учун божхона тўловларидан озод қилинади (божхона тўловларидан ташқари).

Юқоридаги имтиёзлар хорижий ҳамкор томонидан киритилган инвестициялар миқдорига қараб, куйидаги тартибда тақдим этилиши белгиланган:

300 минг Ақш долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил давомида;

3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5 йил давомида;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ - 7 йил давомида.

Тадбир давомида OPERA SRL делегацияси "Жиззах" МИЗ, унинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлди ва эҳтимолий инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.