×

Yangiliklar

BMB Trade Group ва Италиянинг OPERA SRL компаниялари қўшма фаолият ҳақида битим имзолади

 

2020 йил 25 феврал куни BMB Trade Group ва Италиянинг OPERA SRL компаниялари Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ҳамда уни Италияга экспорт қилиш бўйича қўшма фаолият ҳақида битим имзолади.

Икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатнинг имзоланишига Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси кўмагида Римда ва Тошкентда ташкил этилган компания раҳбарияти ўртасида бир қатор тайёргарлик учрашувлари ва музокаралар олиб борилди.

24 февралдан бошлаб OPERA SRL делегацияси, яъни унинг Президенти Paolo де Анжелис ва унинг рафиқаси Анка Ванео (эксперт) ҳамда агроном Paolo Монгуззи бошчилигидаги Ўзбекистонда инвестиция битимини ишлаб чиқиш ва имзолашга киришди.

Музокаралар чоғида томонлар қўшма фаолият учун батафсил куйидаги шарт-шароитларни белгилаб олдилар:

- заъфарон етиштириш учун тупроқни ўрганиш, маҳсулот сифатини аниқлаш учун тадқиқот ва инновация лабораториясини қуриш;

- профессионал агроном ва технологларни жалб қилиш;

- замонавий асбоб-ускуналар, махсус техника билан таъминлаш ва заъфаронни техник, тиббий, пазандалик ва бошқа мақсадларда қайта ишлаш учун ишлаб чиқаришни ишга тушириш;

- маҳсулотларни қадоқлаш ва уларни Италияга экспорт қилишни ташкил этиш.

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги 400 гектар ер участкасида заъфрон етиштириш бўйича инвестиция лойиҳасининг қиймати 25 млн. еврони ташкил этади. Октябр ва ноябр ойларида ҳосил терими даврида 20,000 мавсумий иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.