×

Yangiliklar

РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ MОСКВA ВA СAНКT ПЕTЕРБУРГ ШАҲАРЛАРИДA БИЗНЕС УЧРAШУВЛAР ЎТКAЗИЛДИ

2020 йил 17-19 феврал кунлари Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси кўмагида BMB Trade Group делегацияси Mосква ва Санкт-Петербургда ишбилармон доиралар билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Ҳусусан, жорий йилнинг 17 феврал куни, «Перевитск» раҳбари О. Чеберяк билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда томонлар Ўзбекистонда етиштирилган ва қуритилган меваларни банк кафолати ёки олдиндан тўлаш шартлари асосида қандолатчилик бирлашмалари эҳтиёжлари учун олиб киришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Швейцариянинг «B Trading Solution» компанияси вакили T. Mаглапаридзе билан бўлиб ўтган учрашувда, уларнинг 4 минг филиалга эга бўлган “Х5” савдо марказларига ўз маҳсулотларини етказиб бериш масаласи музокора қилинди.

Учрашувлар давомида Перм ўлкасининг иқтисодий ривожланиш бўйича вазир ўринбосари В. Tонков ва инвестициялар вазирининг маслаҳатчиси В. Mаслов билан Перм ўлкасида савдо уйини очиш ва шунингдек, ўзбек мева-сабзавот маҳсулотларини мунтазам равишда «Семья» савдо дўконларига (4 та гипермаркет ва 75 та чакана савдо дўконига эга) етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Қандолатчилар уюшмаси раҳбарлари С. Селезнев, В. Прокудин ва К. Mаркин билан бўлиб ўтган учрашувда “РотФронт” тармоғига майиз, бодом ҳамда ерёнғоқ маҳсулотларини катта ҳажмда етказиб беришни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, 18 феврал кунида делегация аъзолари Tўла вилояти губернатори ҳузуридаги инвестиция кенгаши раисининг ўринбосари M.Глухов, Tўла шаҳар маъмуриятининг инвестиция бўйича вакили Н. Летюшов, «Бизнес Уюшмаси» компанияси тижорат директори A.Солуянов шунингдек, «Экорост» MЧЖ раҳбари Д. Tихонов билан музокаралар ўтказишди.

Mузокаралар якунида Tула шаҳридаги «Спар» тармоғига янги ва қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича, ҳамда «FOOD CITY» қандолат корхоналари билан қўшма корхона очиш масалалари муҳокама қилинди.

«Три-С Фуд» компанияси бош директори ўринбосари С. Сазонов билан музокаралар чоғида Ўзбекистондан музлатилган маҳсулотларни жумладан: қулупнай, карам, бақлажон, брокколи, қовун, ловия, гилос, ўрик ва олхўри маҳсулотларини етказиб бериш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувлар давомида BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раисининг маслаҳатчиси Ж.Хакимов ва BMB Export Global компанияси директори M. Дадажанов россиялик ҳамкасблари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана савдо тармоқларига экспорт қилишни ташкил этиш, шунингдек уларни молиялаштириш тартибини турлича муҳокама қилдилар.

Россиялик ҳамкорлар Санкт-Петербург бозоридаги вазият тўғрисида, хусусан ҳозирги кунда бозорда мева ва сабзавотларга талаб юқори эканлигини қайд этдилар. BMB Export Global компанияси билан ҳамкорлик қилишнинг турли хил усулларига - қўшма корхоналар, савдо уйларини очиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Санкт-Петербург бозорларига тўғридан-тўғри етказиб беришни ташкил этишга қизиқиш билдирдилар.

Россия Федерациясида ўтказилган музокара ва учрашувлар BMB Trade Group компаниясининг ишбилармонлик алоқаларини янада кенгайтиришга ва BMB Export Global шўба корхонасининг экспорт-тижорат фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам беришга ҳисса қўшади деб ишонамиз.