×

Yangiliklar

BMB Trade Group компанияси вакилларининг Екатеринбург ва Москва шаҳарларидаги бизнес-учрашувлари

2020 йилнинг 14-16 февраль кунлари BMB Trade Group компанияси делегацияси вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ташаббуси, шунингдек Екатеринбург шаҳридаги мамлакатимизнинг Бош консулхонасининг бевосита кўмагида ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия Федерацияси бозорига экспортини амалга ошириш масалалари юзасидан бизнес учрашувлар ўтказди.

Жумладан, 14 февраль куни Екатеринбург, Челябинск, Нижний Тагил, Тюмень шаҳарларида йирик чакана тармоқларига кунига 100 тоннагача янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш юзасидан, “Агриома”, “Интерсок”, “ГДФ” каби йирик Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи Россиянинг “Флагман” компанияси (Е. Росенблит) билан музокаралар ўтказилди.

“Глобалити Урал” МЧЖ (А. Кочетков ва А. Доросинский) билан учрашув жараёнида дуккакли ва қуритилган меваларни етказиб бериш, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Австрияга реэкспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулот намуналари сифатини аниқлаш учун “Флагман” компаниясига тақдим этилди. Жорий йилнинг март ойида компания раҳбари Е. Росенблитнинг экспорт соҳасида қўшма фаолиятни ташкил этиш, ҳамда меморандум имзолаш учун Ўзбекистонга ташрифи бўйича келишувга эришилди.

15 февраль куни Москва шаҳрида “Империал” Савдо уйи раҳбари Олег Ли билан онлайн савдо ташкил этиш орқали Москванинг йирик чакана савдо тармоқларига мева ва сабзавот махсулотларини экспортини ташкил этиш, шунингдек маҳсулотларни юқори сифатли қадоқлаш масалалари муҳокама қилинди.

16 февраль куни ХК “М. Глушков” раҳбари М.Глушков билан Белий Яр шаҳрида “Фуд сити”, шунингдек Екатеринбург, Челябинск, ва Тюмень шаҳарларидаги бошқа савдо тармоқларига янги ва қуритилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳамкорликдаги “Улгуржи ва тарқатиш маркази” (Оптово-рапределительный центр) яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.

 Музокаралар конструктив руҳда ўтказилиб ва унинг натижасида юртимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига экспорт қилишда ҳамкорликни йўлга қўйишга замин яратилмоқда.

Компания вакилларининг бу каби учрашувлари 17-19 февраль кунлари ҳам Москва шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган.