×

Yangiliklar

BMB Trade Group компанияси россиялик тадбиркорлар билан давра сухбатини ўтказдилар

2020 йилнинг 13 февраль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллигининг бевосита амалий ёрдамида BMB Trade Group компанияси вакиллари Свердлов ва Челябинск вилоятларидан келган улгуржи савдо марказлари, йирик савдо тизимидаги импортёр компаниялар, фитосанитария, йирик транспорт-логистика компаниялар вакиллари билан биргаликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консули Абдусалом Хатамов Республика рахбарияти томонидан мамлакатимизда ушбу соҳада олиб борилаётган долзарб мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берди. Бугунги кунда ўзбек экспортёрлари Россиянинг барча ҳудудларига сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни етказиб беришга манфаатдор эканлиги ва бунда «Яшил йўлак» дастури доирасида жадаллаштириш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.

BMB Trade Group компанияси вакиллари Ж.Хакимов ва М.Дадажановлар компания фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини россиялик савдо тизимларига  экспортини таъминлаш борасида амалга оширилаётган лойиҳалари ҳусусида суҳбат олиб бордилар. Шу жумладан бугунги кунда Россиянинг «Национальная резервная корпорацияси» ҳамкорлигида барпо этилаётган Агрологистика мажмуаси аҳамияти ва вазифалари ҳусусида батафсил сўзлаб бердилар. Ушбу мажмуанинг ўзбек маҳсулотларини изчил ва тизимли равишда Россия истеъмол бозорларига ва савдо тизимига мунтазам етказиб беришда, Россия импортёрлари учун қулай шароитлар яратилишида ўрни беқиёслиги ва икки мамлакат учун ўзаро манфаатли ва аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбирда «СиАйТи Терминал» акционер жамияти бошқарувчиси Валерий Денисов Ўзбекистон Республикаси экспортёрлари билан «Яшил йўлак» дастурини самарали амалга оширишга Божхона хужжатларни расмийлаштириш вақтини узоқлиги, сертификация ва бошқа тегишли хужжатларни ўзбек экспортёрлари томонидан нотўғри расмийлаштирилиши ҳамда маҳсулотларнинг нарҳлари баландлиги каби салбий таъсир этаётганини келтириб ўтди.

В.Денисов Екатеринбург шаҳрининг 7 гектар майдонида жойлашган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш хизмати» замоновий технологиялар асосида ташкил этилганлиги, корҳонанинг мақсад ва вазифалари, ҳозирда мижозларга қулай шарт шароитлар ва барча хизматлар «Ягона дарча» тамойили асосида юритилиши хақида батафсил маълумот бериб ўтди. Шу билан бирга, BMB Export Global компаниясига ва бошқа ўзбек экспортёрларига корҳонанинг имкониятлари ҳамда хизматларидан фойдаланган ҳолда ўзбек маҳсулотлари экспортини тизимли равишда амалга ошириш таклифини берди.

Челябинск вилоятининг «Флагман» компанияси ижрочи директори Розенблит Евгений ўз компаниясининг ўзбек ҳамкорлари билан фаолияти ҳақида сўз юритиб – қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг сифатига юқори баҳо берди. Ҳозирда «Флагман» компанияси Бухоро ва Фарғона вилоятларининг ишлаб чиқарувчи компаниялари билан самарали ҳамкорлик қилаётгани, айрим маҳсулотларнинг нарҳлари баландлиги ва бир қатор мавжуд муаммолар туғрисида айтиб ўтди. Ушбу муаммоларни ҳал этишда шу каби давра сухбатларини ўрни ҳақида, келгусида эса, BMB Export Global компанияси билан ҳамкорликни ташкил этишни таъкидлаб ўтди.

Свердлов вилояти «Озик-овкат хавфсизлиги агентлиги» директори, ветеринария департаменти ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Синдер Елена давра иштирокчиларига Россиялик ҳамкорлар томонидан тайерланган «Ўзбекистон йул харитаси» аҳамияти ва мазмун моҳияти ҳақида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш давомида ушбу хужжатда белгилаб берилган талабларни Ўзбекистондан то Екатеринбург шаҳридаги божхона терминалигача бўлган босқичлари бўйича тушунтириб берди. Бундан ташқари, Е.Сендер ўз фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, Свердлов вилоятидаги ижтимоий соҳадаги давлат муассасалари, болалар сиҳатгохлари каби ташкилотларга қишлок хўжалиги маҳсулотларини мунтазам етказиб берилишида мавжуд муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик ўрнатиш таклифи билан мурожаат этди.

Муҳокама давомида Челябинск вилоятининг  «Оптимум» компаниясининг вакиллари А.Хуснутдинова ва А.Архиповлар компания фаолияти ҳақида маълумот бериб, келгусида компания тассаруфидаги “Маҳсулотларни улгуржи тарқатиш маркази” иш фаолиятида ўзбек экспортерлари ва россиялик импортёрлар учун савдо майдончаси сифатида фойдаланишга чақирди. Шу билан бирга, улар томондан Челябинск вилоятидаги марказга ташриф буюришини ва бевосита ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, Екатеринбург шахрида фаолият кўрсатувчи «Глобалтранс» транспорт-логистик компанияси директори А.Тарасенко ўзбек маҳсулотларини Екатеринбург ва бошқа ёндош вилоятларга ҳамда ушбу вилоятлардан Ўзбекистонга ҳам логистика фаолиятини ташкил этиш истаги борлигини айтиб ўтди.

Свердлов вилояти «Россельхознадзор» вакили С.Терехова Ўзбекистондан етказилаётган маҳсулотларнинг сифати билан бирга, хужжатларнинг қанчалик оқилона тузилиши бирдек муҳимлигини айтиб ўтди. Бундан ташкари, «яшил йулак» фаолиятининг самараси сезиларли даражада эмаслиги, ҳозирда ушбу ташкилот томонидан Ўзбекистондан 5 кг мева ва сабзавот маҳсулотларини намуна тариқасида олиб киришга руҳсат берилгани ҳам яхши ўзгаришлардан бири эканлигини, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлар орқали ўзбек маҳсулотлари ре-экспорт бўлаётгани, бу эса маҳсулотларнинг нархи кўтарилиб кетишига олиб келиши шу билан бирга, таъминотчи вазифасини бажармаслик каби масалалар тўғрисида фикр ва мулоҳазаларини берди.

Куннинг иккинчи ярмида, «Меридиан» компаниясининг тижорат буйича директори, хаммуассиси Юрий Озорнин билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда Ю.Озорнин ўз фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Хусусан, «Меридиан» компанияси Екатеринбург, Тюмень, Пермь, Челябинск каби йирик ҳудудларда фаолият юритувчи савдо тизимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етказиб берувчи компания ҳисобланиб, Ўзбекистондан ҳам гилос, узум, шафтоли ва бошка мавсумий меваларни доимий равишда етказиб бераётганлиги ва ушбу маҳсулотларга янада талаб ошиб бораётгани, ушбу маҳсулотларнинг сифати ва рақоботдош нархларда бўлиши муҳимлигини айтиб ўтди.

Тадбир кизғин ва жонли муҳокамалар билан конструктив равишда ўтди ва барча иштирокчилар томонидан берилган таклифлар ва масалалар буйича BMB Export Global компанияси билан бевосита ҳамкорликни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.