×

Yangiliklar

BMB Trade Group Компанияси Вакиллари Россия Федерациясида

BMB Trade Group компанияси вакиллари Жамолиддин Ҳакимов ва Mирзамурод Дадажановлар иш сафари билан Россия Федерациясига жўнаб кетишди.
Сафардан асосий мақсад ташқи алоқалар ва экспорт соҳасини янада ривожлантириш ва Россия Федерациясидаги манфаатдор ҳамкорлар сафини янада кенгайтиришдан иборатдир.
13-17 февраль кунлари Компания вакиллари Москва, Екатеринбург, Челябинск шаҳарларида бир қатор расмий ва ишчи учрашувларини ўтказиши режалаштирилган. Сафар чоғида россиялик етакчи савдо мажмуалари рахбарлари билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси, Екатеринбургдаги Бош консулхонасининг фаол ёрдами ва қўллаб қувватлашида ўтказилаётган бу иш сафари чоғида Россияда, ҳамда бизнес оламида танилган «Meridian», «Три-С Фуд», «Перевитск» каби қатор компаниялар раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар назарда тутилган.
Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада мустахкамлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг стратегиясига ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир.
Шунингдек, Ўзбекистон агробизнес ва товар ишлаб чиқарувчилар учун Россиядек кенг бозорда ўз харидорлари сафини кенгайтиришларига ҳизмат қилади.