×

Yangiliklar

Кореялик йирик тадбиркор Чой Сеунгнам билан учрашув ўтказилди

 

2020 йилнинг 8 февраль куни BMB Trade Group компанияси таьсисчиси ва BMB Export Global компанияси директори М.Дадажонов ҳамда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раисининг ташқи алоқалар ва экспортни ривожлантириш масалалари бўйича масалҳатчиси Ж.Хакимов кореялик тадбиркор Чой Сеунгнамни қабул қилишди.

Учрашув аввалида жаноб Чой Сеунгнамга компания фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди унда аграр секторда амалга оширалаётган лойиҳалар, етиштирилаётган пахта, буғдой, мева ва сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари махсулотларини экспорти хақидаги маълумотлар бериб ўтилди.

Бу йўналишда ташкил этилган қўшма корҳоналар фаолияти ва уларнинг мақсад ва вазифалари бўйича батафсил тўхталиб, хорижий инвесторлар билан биргаликда иштирокидаги йирик қўшма лойиҳалари хақида сўз юритилди. Мисол тариқасида ҳозирда BMB Trade Group компанияси томонидан италиялик инвесторлар билан шафран ўсимлигини етиштириш бўйича қўшма корхона тузилиши ва Италияга экспорт қилиниши бўйича ишлар олиб бораётганини айтиб ўтдилар.

Бундан ташқари хорижий компанияларга консалтинг хизматларини кўрсатиш борасидаги имкониятлари ҳақида қисқача тақдимотидан сўнг, томонлар долзарб ва энг жадал ривожланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалаласини муҳокама қилдилар.

Кореялик меҳмон бу хақида ўзининг ижобий фикрини билдирар экан, шафран ўсимлигидан чиқадиган махсулотлар дунё истеъмолчилари томонидан жуда талабгорлигини таъкидлаб ўтди.

Ч.Сеунгнам самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, BMB Trade Group компанияси билан ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришга катта қизиқиш борлигини маълум қилиб,ҳозирги вақтда Кореяга люцерна асосан АҚШдан импорт этилиши ва унга талаб доимо ўсиб бораётганини маълум қилди.

Шунингдек кореялик тадбиркор ушбу ўсимликни Ўзбекистонда етиштириш ва уни қайта ишлаш натижасида брикет ҳолатида Ж.Кореяга экспорт қилиш юзасидан таклифини берди. Бу лойиҳани амалга ошириш учун 3000-5000 га ер майдонида шафран ўсимлигини етиштириш мақсадга мувофиқлигини ва бу лойиҳага кореялик инвесторларни жалб қилган холда амалга ошириш ижобий натижалар беришини таъкидлаб ўтди. Кореялик тадбиркор ҳозирда Тошкент вилоятида 100 га ер майдонида декоратив дарахтларни ва ўсимликлар етиштиришга қаратилган лойиҳани амалга ошираётганини айтиб утди.

Бундан ташқари Ч. Сеунгнам хамкорлик асосида стевия ўсимлигини етиштириш таклифни берди. Унинг фикрича бу ўсимликдан чикадиган махсулот хам жуда кўплаб давлатлар учун зарур импортбоп махсулот сифатида қаралишини айтиб ўтди.

Ушбу лойихани амалга ошириш учун кореялик тадбиркор BMB Trade Group компанияси билан хамкорликда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун мавжуд бўлган шарт-шароитлар ва имкониятларга қизиқиш билдирди.

Ж.Хакимов ва М.Дадажановлар BMB Trade Group компанияси тўғридан-тўғри инвестициялар билан ишлашга тайер эканликларини айтиб ўтишди. Шунда сўнг кореялик меҳмон люцерна ва стевия ўсимлигини хар бирини 1-гектарлик ер майдонларида етиштиришга кетадиган сарф-харажатини ва даромадини ҳисоблаб кўришни таклиф қилди.

Шу билан биргаликда Жанубий Кореялик тадбиркор билан қишлоқ хўжалигининг айрим турдаги маҳсулотлари, қуруқ мева ва сабзавотлар, сублимация ҳамда шок усулида музлатилган меваларни Жанубий Кореяга экспортини амалга ошириш масалалари ҳақида ҳам мухокама бўлиб ўтди.

Меҳмонга февраль ойининг 3-декадасида Бўка шаҳридаги қурутилган сабзовотларни тайерлаш корхонаси ва Гулистон шаҳридаги сублимация усулида махсулотларни ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиб чиқиш учун юқоридаги худудларга ташриф буюруши таклиф этилди. Ж.Кореялик тадбиркор ўз мамнунлигини билдирди ва бундан кейин Ж.Кореядан ўз ҳамкорларини ҳам таклиф этишини ва бунинг учун Ж.Кореядаги истеъмолга талаб юқори маҳсулотлар руйхатини ва намуналарини тайерлашини айтиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашув доирасида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки компаниянинг турли сохалар буйича биргаликда икки томонлама манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.