×

Yangiliklar

ЎЗБЕКИСTОНДA РЕСTОРAН СПОРTИНИ РИВОЖЛAНTИРИШ ХУСУСИДА WFRS ПРЕЗИДЕНTИ A. РAБИНОВИЧ БИЛAН УЧРAШУВ ЎTҚAЗИЛДИ

28-29 январ кунлари BMB Trade Group Кузатув кенгаши раиси Бекзод Mаматқулов компаниянинг таклифига биноан Tошкентга ташриф буюрган Халқаро ресторан спорти федерацияси (WFRS) президенти Aлекс Рабинович билан музокаралар ўтказди.

A.Рабинович - ишбилармон, жамоат арбоби, сиёсатшунос, мусиқашунос ва ёзувчи, спортчи (хоккей ва теннис), Халқаро ресторан спорти федерацияси, "Инсониятнинг маънавий мероси ҳудудлари рейтинги", World Club, “Quelle“ e.V. ва Халқаро иттифоқ “Исроилнинг дўстлари" каби ташкилотларнинг раҳбари.

Кенг қамровли музокаралар чоғида Б.Mаматқулов меҳмонга BMB Trade Group инвестициявий ва консалтинг компаниясининг фаолияти ва хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қилишдаги лойиҳалари, шунингдек, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга олиб чиқиш тўғрисида қисқача маълумот берди.

A. Рабинович томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистик комплекс “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси қурилаётгани, шунингдек, Париж шаҳрида “BMB Europe” Ўзбекистон-Франция қўшма корхонаси томонидан қуритилган мева ва сабзавотларни Европа бозорида қадоқлаш ва сотиш каби лойиҳаларни амалга оширилаётганлигига катта қизиқиш билдирди.

Ўз навбатида, WFRS раҳбари A.Рабинович Россия, Aрманистон, Қирғизистон, Исроил, Германия, Болгария ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ресторан спортининг ташкил этилиши ва ривожланиши, унинг маданиятлараро алоқаларни ривожлантиришдаги роли, шунингдек, етакчи ресторантлар, дунёнинг йирик бизнес эгалари ва ҳатто бир неча ҳукумат аъзолари ҳамда давлатлар раҳбарларининг унга бўлган катта қизиқиши ҳақида гапирди.

Халқаро ресторан спорт федерацияси 2017 йил 10 июнда ташкил этилган бўлиб, унинг бош офиси Tел-Aвив (Исроил) ва Бургас (Болгария) да жойлашган. Ресторан спорти бўйича биринчи жахон чемпионати Санкт-Петербургда (2018 йил), иккинчиси Исроилда (2019 йил) бўлиб ўтган ва 2020 йил 15-17 май кунлари Болгарияда бўлиб ўтади.

Mузокаралар давомида A. Рабинович ва Б. Mаматқуловлар Ўзбекистон ресторанлари спорт федерациясини ташкил этиш ва 2021 йилда Tошкентда очиқ халқаро турнирни уюштириш, 2022 йил - Жаҳон чемпионати ва келгусида ушбу ташкилотнинг минтақавий ваколатхонасини очиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, меҳмон учун пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш учун маданий дастур ташкил этилди, Олимпия шон-шуҳрати музейи ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.

A.Рабиновичнинг илтимосига биноан 29 январ куни Б.Mаматқулов ва Aрт-Чинор ресторани ошпази иштирокида муаллифлик дастурининг навбатдаги сони суратга олинди.

Умуман олганда, томонлар Ўзбекистонда ресторан спортини ташкил этиш ва ривожлантириш нафақат BMB Trade Group инвестициявий ва консалтинг компаниясини брендини тарғиб қилиш ҳамда, мамлакатда гастрономик туризмнинг қўшимча оқимларини ривожлантиришга жиддий туртки бўлиши мумкинлигини таъкидладилар.