×

Yangiliklar

ПРЕСС-РЕЛИЗ Францияда Ўзбекистондан Европага қуритилган мева ва сабзавотларни экспорт қилиш бўйича қўшма корхона ташкил этилади.

Бундан 10 кун аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги ишчилари кунига бағишланган табрик мурожаатида, фермер ва дехконларимиз олдида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорти хажмини 2,5 миллиард долларга, 2022 йилга келиб эса 5 миллиард долларга тенг етказишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган эдилар.

Маълум бир даражада, бундай мураккаб ва мухим вазифани бажариш маҳаллий экспортчилардан мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш учун юқори кафолатлар беришга тайёр бўлган хорижий компаниялар билан мақбул шериклик моделини танлашни талаб қилади.

Ушбу муаммони ҳал қилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаол ёрдам бермоқдалар.

Шунингдек, жорий йилнинг ноябр ойида, Франциядаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида BMB Trade Group компанияси «ADVANTAGE CENTRAL ASIA» компанияси билан маркетинг тадқиқотлари амалга оширилди. Натижага кўра, яқин йилларда Европа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида барқарор ўсиш ва махсулотларимизга юқори нархлар сақланиши прогноз қилинмоқда.

Жумладан, Европанинг қуритилган мевалари ва ёнғоқлари бозори 11 миллиард еврони, қуритилган сабзавотлар эса 8 миллиард евродан ошади. Вьетнам каби янги ўйинчиларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, тўғри стратегия асосида иш тутилса, йилига 1 миллиард евродан ошиқ хажмдаги махсулотни экспорт қилиш имконияти вужудга келади. Бундан ташқари 2-3 йил ичида Европа бозори катта улушини қўлга киритиши ва сотилишини таъминлаши мумкин.

Шу муносабат билан, компаниянинг раҳбарлари Бекзод Маматқулов ва Дмитрий Родин томонидан 2019 йил 17-декабр куни BMB Trade Group компаниясининг бош офисида бўлиб ўтган қўшма фаолият тўғрисидаги битим имзоланиши дастлабки лойиҳамизнинг мантиқий хулосаси бўлди.

Келишувларга мувофиқ, Ўзбекистондаги қуритилган мева ва сабзавотларни қадоқлаш ҳамда уларни Европа бозорларига чиқариш бўйича Францияда биринчи қўшма корхона ташкил этилади.

Эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида томонлар 2020 йил 17 апрелида Францияга 480 минг евро қийматида экспорт маҳсулотларини етказиб беришни босқичма-босқич чора-тадбирлар режасида кўзламоқдалар.

Европа бозорларидаги қулай вазиятни ҳисобга олиб, ушбу компаниянинг хизматларига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан талаб юқори бўлиши кутилмоқда.

 

BMB Trade Group

Ахборот хизмати

2019 йил 17 декабр.