×

Yangiliklar

BMB TRADE GROUP ВАКИЛИ "ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКСПОРТНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ" МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ

Жорий йилнинг 4 декабрь куни BMB Trade group компаниясининг Инвестицион лойиҳалар, халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти бошлиғи Баходир Камилов Германия (Euler Hermes), Австрия (Оекб) ва Швейцариянинг (СЕРВ) йирик банк муассасалари томонидан ташкил этилган "Ўзбекистонда экспортни молиялаштириш" конференциясида иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси вакиллари Европа молия институтлари ресурсларини жалб этган холда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳақида сўз юритдилар.

Ўз навбатида, юқорида қайд этиб ўтилган молия институтлари, шунингдек, Commerzbank, Credit Suisse, Ilf Consulting Engineers - банк ва кредит муассасалари, Ўзбекистондаги пахта кластерлари ва тўқимачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган йирик ишлаб чиқарувчилар – Trutzshler Gmbh&Co, Swiss Textile Machinery Association вакиллари илғор тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Европалик экспертлар кредит олиш учун Ўзбекистонда белгиланган тартиб ва талаблар, молиявий имкониятлар, банк ва суғурта компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Бундан ташқари, молиявий ресурсларини ажратишни кредит институтлари томонидан кўриб чиқилиши ва унинг босқичларини ўзида жамлаган намунавий холатлар ва амалга оширилган ишлар бўйича мисоллар келтирилиб, уларнинг экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон компаниялари учун мақбуллигини ошириш бўйича амалий тавсиялар берилди.

BMB TRADE GROUP компанияси вакили Б.Камилов халқаро конференцияда компания фаолиятини тақдимот қилди ва ўз чиқиши якунида компаниямиз вакили Европа банк муассасаларига Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини кредитлашни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.