×

Yangiliklar

“JULIUS BAR” ХУСУСИЙ БАНКЛАР ГУРУҲИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раисининг Ташқи алоқалар бўйича маслаҳатчиси Жамолиддин Ҳакимов БААнинг Дубай шаҳрида жорий йилнинг 2 декабр куни “Julius Bar” хусусий банкларнинг гуруҳи (Швейцария) Дубайдаги ваколатхонаси директори Ҳикмат Алиев билан учрашди.

Julius Bar - швейцариянинг етакчи, хусусий банкларнинг гуруҳи бўлиб, у ҳусусий мижозларга хизмат кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш билан шуғулланади. Шу билан бирга бойликларни бошқаришда бутун жахонда премиум бренди ҳисобланади. Гурухнинг Бош офиси Цюрихда жойлашган бўлиб, ҳозирда Дубай, Франкфурт, Женева, Гонконг, Лондон, Люксембург, Милан, Монако, Монтевидео, Москва, Мумбай, Сингапур ва Токио каби йирик шаҳарларда мавжуддир.

Суҳбат чоғида Ҳикмат Алиев шахсий банкнинг келиб чиқиши ва ҳозирдаги фаолияти ҳақида қисқача маълумот берди. У, банк томонидан мижозларга ноёб маҳсулот платформасига асосланган обектив маслаҳатлари, кучли молиявий база ва тадбиркорлик менежменти маданияти соҳасида халқаро миқёсдаги маълумот ва тавсияларини беришини таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда, Ж.Ҳакимов BMB Trade Group компаниясининг фаолияти тўғрисида қисқача гапириб, компаниянинг муҳим вазифалари қаторига консалтинг хизматларини кўрсатиш, шунунгдек, йирик инвестицион лойиҳаларни таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва экспортни илгари суриш каби йўналишларни таъкидлаб ўтдилар.

Мулоқот доирасида, мамлакатда Швейцария бизнесининг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Европа ишбилармон доираларининг Ўзбекистонда янги ғоялар ва ташаббусларни амалга оширишга қизиқиши тобора ортиб бораётгани қайд этилди.

Учрашув мобайнида Х.Алиев билан бир қанча қўшма лойиҳалар устида музокаралар олиб борилди. Хусусан, Дубай шаҳрига серқуёш ўлкамизнинг мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш, Ўзбекистон ҳудудида замонавий пахта кластерини ҳамкорликда ташкил этиш масалалари бўйича мухокама олиб борилди ҳамда келишувларга эришилди.

Музокаралар якунида томонлар ушбу ташаббусларни амалга ошириш учун биргаликдаги ҳаракатларнинг тартиби ва муддатлари ҳақида умумий тўхтамга келишди.