×

Yangiliklar

«ЎЗБЕКИСТОН-ТАТАРИСТОН» ИШБИЛАРМОНЛАР ФОРУМИ ДАВОМИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ВА ЭКСПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

BMB Trade Group делегацияси 2019 йил 26 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтган “Узбекистон-Татаристон” Ишбилармонлар Форуми йиғилишида ва В2В форматидаги учрашувларда фаол иштироқ этдилар. Яратилган мулоқот даврасида икки томон сиёсий ва бизнес доиралари вакиллари қатнашди.

Жумладан Татаристон Республикаси президенти Рашид Нургалиевич Минниханов бошчилигидаги делегацияси таркибида 60 хукумат хамда турли соҳадаги йирик ва ўрта бизнес вакиллари қатнашди. Тадбирга Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси В.Турденев ҳам ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Эльёр Ғаниев, Савдо-Саноат палатаси раҳбари А.Икрамов ҳамда Туризимни ривожлантириш давлат кумитаси, Ташқи савдо ва инвестициялар ва қатор вазирлик маъсул вакиллари илиқ кутиб олдилар.

Тадбир давомида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар ўсиш ва ривожланиши тенденциялари таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, худудлараро хамкорликни янада кенг ва самарали юксалиши алоҳида эътироф этилган ҳолда, ўзбекистонлик ва татаристонлик бизнес вакиллари ўртасида хамкорликни янада кучайтириш лозимлиги эътироф этилди.

Форум давомида Ўзбекистон ва Татаристон инвестицион, туристик ва саноат соҳаларида мавжуд имкониятларига бағишланган презентациялар давомида иккала томон вакиллари ўз шерикчилик руҳида қўшимча чора ва таклифлари билан бўлишдилар.

Йиғилиш якунида Э.Ганиев ва Р.Минниханов Ўзбекистон ва Татаристон йирик компаниялари ўртасида қатор келишувлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Форум ишида “Ўзбекистон Экспортчилари” уюшмаси вакили, BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматкулов ва компания бўлим бошлиғи Баходир Камиловлар қатнашиб, В2В форматида татарстонлик ҳамкорлар билан музокоралар ўтказдилар. Учрашувлар давомида, Ўзбекистонда етиштирилган ҳўл ва қуритилган мева ва сабзавотларни харид қилиш ниятини билдирган ҳамкорлар билан тегишли келишувларга эришилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Татаристондан ташриф буюрган қатор тадбиркорлар BMB Trade Group компанияси томонидан консалтинг хизматларини амалга ошириш юзасидан мурожаат қилдилар. Жумладан, Ўзбекистоннинг турли соҳа ва худудларида самарали бизнес-моделларини ишлаб чиқиш ҳамда инвестицион лоиҳаларни қўлаб-қуватлаш келишилди.

Музокоралар якунида татаристонлик компания вакиллари билан ўзаро манфаатли шерикчиликни аниқ йўналишлари ва чора-тадбирлари белгиланди.

Умуман олганда, “Ўзбекистон-Татаристон” Ишбилармонлар Форуми конструктив ва ишбилармонлик рўхида бўлиб ўтди, ва бу каби тадбирлар икки томонлама минтақалараро савдо иқтисодий алоқаларни янада ривожланишига хизмат қилади.