×

Yangiliklar

OLAYAN КОМПАНИЯСИ ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ УТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 22 ноябр куни "BMB Trade Group" компанияси Кузатув кенгаш раиси Бекзод Маматқулов Дубайнинг (Бирлашган Араб Амирликлари) "OLAYAN" компанияси тижорат директори жаноб Сулеймонни қабул қилди.

Музокара очилишида Б.Маматқулов мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар, давлатимизнинг улкан имкониятлари ва салоҳияти билан Дубайлик тадбиркорга батафсил таништириб ўтади, шунингдек, биргаликда "BMB Trade Group" компанияси фаолияти ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалари ҳақида ва чет эллик инвесторларга  кўрсатилаётган консалтинг хизматлари ҳусусида қисқача сўзлаб берди.

Шундан сўнг, жаноб Сулеймoн OLAYAN компаниясини ҳақида қисқача таништириб, кейинги 3 йил мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги босқичдаги иқтисодий ислоҳотлар натижаларига юқори баҳо бериб, инвестицияларни жалб этиш борасидаги ташкилий-ҳуқуқий асосларнинг қонун билан янада мустаҳкамланаётгани, олиб борилаётган очиқ ва шаффоф ташқи сиёсат дунё давлатлари йирик инвесторларининг диққат-эътиборини тортаётганини эътироф этди.

Музокаралар давомида, жаноб Сулеймон Ўзбекистонда BMB Trade Group билан ҳамкорликда пойтахтда ўз ваколатхонасини, енгил автотранспортлар учун қўшимча жиҳозлар учун (аксессуар) ихтисослашган йирик дўкон, тижорий савдо маркази ва замонавий ресторанларини очиш таклифини билдирди.

Бундан ташқари, Амирликдан ташриф буюрган ишбилармон BMB Trade Group компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қуритилган меваларни Саудия Арабистон, Туркия, Албания, Бирлашган Қироллик, АҚШ, Марокаш ва Индонезия каби давлатларга етказиб бериш хусусида келишувларга эришилди.

Учрашув якунида, Б.Маматқулов узоқ муддатли ҳамда самарали ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида OLAYAN компаниясининг Дубайдаги офисига яқин кунларда ташриф буюриши ва ҳамкорлик шартномаларини имзолашга келишиб олишди.